НАТОга аъзо давлатлар ўз ҳудудларининг Россия билан чегарадош қисмида ҳарбийлари сонини ошириш чора-тадбирини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Дипломат ва ҳарбий офицерларнинг фикрича, бу ҳаракатлар НАТО томонидан Москва таъсирини камайтириш учун амалга ошириляпти, деб ёзади нашр.
Альянснинг режасига мувофиқ Польшада қуролланган батальон бўлади ва Болтиқбўйи давлатлари —Литва, Латвия ва Эстонияда 800 дан 1000 нафаргача қуролланган аскарлардан иборат бўлимлар бўлади.

АҚШ ва альянснинг бошқа аъзолари бу ғояни қўллаб-қувватлашмоқда. Германия ҳукумати эса бунга нисбатан иккиланиш билан қарамоқда. Тез-тез бўлиб ўтаётган суҳбатларда улар Москвани доим ҳам душман деб билмасликлари ва Россияни Европадан тўсиб қўймоқчи эмасликларини тилга олишмоқда.