WSJ: Халқаро валюта жамғармаси Украина сабаб ўз қоидаларини қайтадан ёзадиган бўлди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 2029

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украина сабаб, яъни Украина Россия олдида дефолт (тўлов мажбуриятларини бажара олмаслик) бўлган тақдирда ҳам мамлакатга кредит беришни давом эттириш учун ўз қоидаларини қайта ёзишга тайёр. Бу ҳақда The Wall Street Jornal нашри манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Жамғарманинг амалдаги қоидалари унга агар бирор давлат ҳаттоки танланма дефолтга йўл қўйган бўлса ҳам уни кредитлашни давом эттиришга имкон бермайди. Айни пайтда Украина евробондлар бўйича 3 млрд долларлик қарзини тўлаши керак. Бу кредит 2013 йил декабрда Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович пайтидаёқ олинган. Россия ва Украина бу борада турли фикр билдирмоқдалар: Россия бу қарзни давлат қарзи деб талқин қилиб, уни 2015 йилнинг охиригача тўлашни талаб қилмоқда. Украина эса, аксинча, бу хусусий қарзлигини айтиб, қарз Украинанинг қолган кредитлар олдидаги 17 млрд долларлик қарзи каби реструктуризация қилиниши кераклигини айтмоқда.

ХВЖ қоидаларининг ўзгариши Туркияда “катта йигирматалик” давлатлари учрашувидан кейин рўй бериши тахмин қилинмоқда. ХВЖнинг йирик акционерлари, яъни айнан АҚШ ва ғарб давлатлари ХВЖ қоидаларига ўзгартириш киритмоқчи.

ХВЖ акционерлари бу қоидаларни ривожланаётган давлатларнинг глобал иқтисодиётга жалб қилинишини ошириш мақсадида аввалроқ, 2013 йил апрелида ўзгартирмоқчи бўлган эди. Бироқ сиёсий ва бюрократик тўсиқлар буни тезкорлик билан амалга оширишга имкон бермаган эди.

“ХВЖ қоидаларининг ислоҳ қилиниши, жумладан бирор давлат олдида блокловчи дефолт қоидаларидан воз кечиш анчадан бери ХВЖ томонидан кўрилаётган эди”, деб айтди ХВЖ матбуот хизмати.

Аввалроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк Украина Россия олдидаги қарзини хусусий кредиторлар билан музокаралар доирасида келишилган шартлар асосидагина узишга тайёрлигини айтган эди. Акс ҳолда Украина бу қарзни тўлашга тақиқлов қўйиши мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар