Хитой АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатларига қарши кескин чоралар кўришга тайёр

Жаҳон 29 Октябрь 2015 4961

Хитой ўзининг суверенитетига кирадиган Жанубий Хитой денгизидаги Нангша ороли атрофидаги ҳудудга АҚШ кемалари қайта кириб келадиган тақдирда ҳудудни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради. Бу ҳақда ХХР мудофаа вазири Ян Юйцзюнь маълум қилди, деб ёзади РИА «Новости».

«Биз АҚШга нотўғри йўлдан кетаётганини маълум қилдик. Аммо шунга қарамай, АҚШ ўзларининг кемаларини бизнинг ҳудудга қайта тиқиштиришга уринса, биз барча зарур чораларни кўрамиз. Биз ўз суверенитетимиз хавфсизлиги ва ҳимояси учун кескин қарор чиқарадиган кайфиятдамиз», — дея таъкидлади Ян Юйцзюнь.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий Пекин рухсатисиз америкаликлар Жанубий Хитой денгизи ҳудудидаги, хитойликлар ўзларини деб ҳисоблайдиган Нангша оролига кириб борганини хабар қилган. ТИВ бу борада АҚШга Хитой суверенитети қоидаларига зид иш эканини таъкидлаб шикоят йўллаган.

Пентагон Жанубий Хитой денгизи ҳудудида олиб борилаётган операцияларни инкор этмаган ва келгусида ҳам бу иш давом эттирилишини таъкидламоқда. АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг сўзларига кўра, операция «яқин ҳафта ва ойда ташкиллаштирилади». АҚШ бу иш амалга оширилса халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинишини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар