Япония ҳукумати АҚШнинг Окинавадаги авиабазасини кўчириш ишларини қайта бошлаб юборди

Жаҳон 29 Октябрь 2015 1637

Япония ҳукумати 29 октябрь куни АҚШнинг Окинавадаги Футэмма авиабазасини кўчириш ишларини қайта бошлаб юборди. Бошланган қурилиш ишлари Окинава префектурасидаги Гинован шаҳрида жойлашган базани шу вилоятдаги Хэнокога кўчиришни назарда тутади.

Илгарироқ Окинава ҳокимияти қурилиш ишларини ўтказишга рухсатномани бекор қилган эди. Лекин давлат ерлари, инфраструктура, транспорт ва туризм вазирлиги бу қарорни амалдан чиқарди. Окинава ҳокимиятининг эътирозларига қарамай, марказий ҳукумат ўз хатти-ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос деб ҳисобламоқда.

Охирги марта базани кўчириш бўйича келишмовчилик октябрнинг ўрталарида келиб чиққан эди. Ўшанда Окинава ҳокими Такеши Онага қурилиш ишларига берилган рухсатномани қайтариб олган эди.

Кўпроқ янгиликлар