2017 йилга келиб “Ўзметкомбинат” корхонаси металл маҳсулотлар таннархини бир қадар туширишга эришади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, корхона бу даврга келиб 15 минг тонна ферросилиций ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бу нафақат мамлакатнинг ички металлургик маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, хом ашёни хорижга экспорт қилишга ёрдам беради.
Ушбу модда пўлат қуйиш ишлаб чиқарилишида кенг қўлланади. Шу боис кўрсатилган йилга келиб мамлакатда чиқарилаётган металл маҳсулотларининг таннархи анчагина тушиши кутилмоқда.