Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Сурия ва Эронни Россиянинг ягона дўстлари деб атади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Россия иқтисоди жудаям ёмонлашмоқда. У ҳар томонлама қуршовга олинган. Ва бу фақатгина Европа мамлакатлари томонидан амалга оширилмаяпти”, — деди у.
Унинг таъкидлашича, “Суриядаги вазиятда Россия ботқоққа янада чуқурроқ кирса, ана шунда унинг ёнида турган дўстлари Суриянинг заиф ҳукумати ва Эрон режими эканлигини тушуниб етади”.

Эрнестнинг сўзларига кўра, “Бир вақтлар собиқ иттифоқ тушган вазиятга бугунги кунда Россия тушиб қолмаслиги керак”.