Артур Таймазов спортчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди

Спорт 30 Октябрь 2015 6921

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кўп унвон олган спортчи, уч карра Олимпия чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Артур Таймазов ўзининг спортчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

У 2016 йилги Рио олимпиадасига бормаслигини маълум қилган.

"Ҳа, бу савол ҳал қилиб бўлинди. Кўзимда ўтказилган жиддий операция туфайли жуда кўп вақтни йўқотдим. Шифокорлар бошқа шуғулланмаслигим кераклиги ҳақида айтишди. Қолаверса қолган вақт ичида мен Олимпиадада муносиб қатнашиш учун тайёр бўлишга улгурмайман. Сайёҳ сифатида боришдан эса маъни йўқ. Энди спортчилик фаолиятимни якунлайман ва фан билан шуғулланишни бошлайман", дейди Таймазов "Весь спорт" нашрига берган интервьюсида.

У П.Ф.Лесгафт номидаги университитетда аспирант сифатида ўқишни бошлагани, профессор Борис Тараканов раҳбарлигида илмий иш устида изланаётгани шу орқали спорт ривожига ҳисса қўшиш ниятида эканини айтиб ўтган.

Асли осетиялик, Ўзбекистон номидан курашган Артур Таймазов мамлакат тарихидаги олтита Олимпиада олтин медалларининг учтасини олиб келган (2004, 2008, 2012). У 2000 йилги Олимпия ўйинларида кумуш медал олган, икки марта жаҳон чемпиони, 2 марта Осиё чемпиони, 3 марта Осиё ўйинлари чемпиони бўлганди.

У Ўзбекистон олдидаги хизматлари учун 2012 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар