Берлин ҳукумати шаҳардаги Яҳудийлар музейини вақтинчалик ёпишга кўрсатма берди. Бунга музей ҳудудидан Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб бомба аниқлангани сабаб бўлди.

Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддан 250 кг оғирликдаги бомба топилган. Полиция музей атрофидаги кўчалардан аҳолини эвакуация қилган.

Бундан аввалроқ, Германиянинг Кобленц шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб 1 тонна оғирликдаги бомба топилганидан кейин 10 мингга яқин кишини эвакуация қилишга тўғри келганди.