Бизнес-семинар ўзгариш ясайдиган фурсат ўрнида

Иқтисодиёт 30 Октябрь 2015 1398

"Мен қай вақт бўлса ҳам мулоқотда бўлган ҳар бир муваффақиятли суҳбатдошимда, унинг ҳаётида, бошқа илгаригидек яшашни истамаслиги натижасида, аниқ ва лўнда қарор топилгани – ўзгариш ясайдиган бир фурсатни бошдан кечирганини аниқладим. Қачонлардир, уларнинг ҳаммаси турмушнинг ҳузур-ҳаловатини суриш қарорини қабул қилишган. Кимдир бундай қарорни 15 ёшида, яна кимдир 50 ёшида қабул қилган. Аксарият кишилар эса умуман бундай қарорни қабул қилмайдилар...”

Брайан Трейси

Бугун Брайан Трейси, канадалик бизнес-тренер, маслаҳатчи ва амалиётчи, шоу-бизнес юлдузидек тингловчилари билан тўлган залларни тўпламоқда. Унга дунёнинг барча бурчакларида талаб катта. Унинг ҳисобида АҚШ, Канада ва жаҳоннинг бошқа 69 мамлакатининг 5 000 000 тингловчилари учун 5000 дан зиёд семинарлар ва практикумлар мавжуд. Етакчи спикер сифатида Брайан Трейси ҳар йили 250 000 кишилик аудиториялар олдида чиқиш қилади.

Европада Брайан Трейси семинарлари каттагина пулни талаб қилади: 600 дан 5 000 еврогача. Аммо у ўзгармас тарзда тўлиқ залларни ва аудиторияларни тўплайди, унинг сеҳри эса ўз таъсирида давом этмоқда. Хўш, унинг сири нимада?

Брайан Трейси семинарлари ўз тузулмасига кўра энг самаралилардан бири ҳисобланади: маърузалар дастури шундай тузилганки, сиз баён этилаётган нарсанинг моҳиятини бир лаҳзада тушуниб оласиз ва барча йўриқларни амалда дарҳол қўллай оласиз. Натижада, сиз ниҳоятда қисқа муддатда улкан муваффақиятларга осонгина эришасиз. Семинар аҳамияти унга сарфланган маблағлар миқдорини юз карра ошиб ўтади.

Гарчи Брайан Трейси аллақачон маълум ва машҳур бўлган ҳақиқатларни изоҳласа-да, унинг ўзигагина хос энергетикаси, улкан ҳаётий тажрибаси, ўз тажрибасига асосланган ёрқин мисоллари, ҳамда семинарларида қатнашувчи муваффақиятли кишилар ҳосил қилувчи такрорланмас муҳит - тингловчиларни унинг тадбирларига яна ва яна жалб этаверади. Ҳар ким ўзи учун қандайдир янгилик кашф қилади ва унинг муваффақият сари йўли янада реал, сезиларли ва аниқ бўлиб қолади.

Брайан Трейси – нафақат бошланғич тадбиркорлар учун, ва балки, қачонлардир янги кашфиётларга ўзи руҳлантирган ва ҳозирга келиб эътибор қозонишга улгурган бизнесмен ва раҳбарларнинг устозидир. Улар ҳам, ўз навбатида, буни яширмайдилар:

Радислав Гандапас,
МДҲда энг кўп унвонларга эга бизнес-тренер

Брайан Трейси – афсонавий қаҳрамон инсон ёки бизнес Гурусигина эмас. Унинг ўзи бу каби тавсифларга киноя билан қарайди. Энг аввало, у бутун дунё бўйича юзлаб компанияларни ташкил қилган ва ривожлантирган кишидир. Унинг тажрибаси бебаҳо, билимлари чуқур, улар билан улашиш услуби эса осон ва жуда самарали. У бизнес мафкурачиси. Лекин, энг аввало, у – иш фаолияти ва турмушда самарадорликни оширувчи қатор воситаларнинг муаллифидир. Мазкур воситалар билан у бажонидил ўз семинарларида улашади. Енгил ва тушунарли тарзда.
Шубҳасиз, унинг тренингларига бўлган талаб бутун дунё бўйича таклифдан ошиб ўтади. Унинг пассив даромади ўзидаги талабларини қоплайди. Шундай бўлса-да, у тренингларни ўтказишда давом этмоқда. Деярли саксон ёшида. Очиқ бир мулоқоти давомида у, бошқаларга фойда келтиришга интилиш – бу унинг қуввати, иш фаолияти ва бутун ҳаётининг асоси бўлиб хизмат қилувчи ўзаги эканлигини изҳор қилган.

Маршал Голдсмит,
WALL STREET JOURNAL фикрига қараганда, дунёнинг энг сара коуч (тренер)лари ўнталигига киради

Унинг бу ғоялари, ҳақиқатда, иш беради. Брайан Трейси – дунёда энг аъло мураббий ва коучлардан биридир. Сизга у сингари кўплаб амалий маслаҳатларни бошқа ҳеч ким бермайди.

Марк Кукушкин, BESTT&DGROUP директори

Брайан Трейси семинарлари, ҳар бир иштирокчини “илиб олувчи”, ўзига хос бизнес муҳитни шакллантиради. Шахсан мен Трейсининг Москвадаги семинарида кўп нарсани ўргандим, асосийси, бундан ташқари, мен бизнесимни ривожлантириш учун 20 дан ортиқ янги ғояларни ёзиб олдим.

Роза Анохина, ҳафталик босма нашрнинг бош директори

Брайан Трейси – ноёб шахс. Мен унинг муваффақияти ва самарадорлигининг сирини аниқлаш учун ҳар бир сўзини илиб олардим. Трейси ниҳоятда муҳим, умуминсоний қадриятларга асосланган воқеликлар ҳақида фикр юритади. Аллақачон маълум нарсалар ҳақида. “Нима бўлса ҳам муваффақиятга эришиш”, “ҳар қанақанги баҳо билан биринчи бўлиш” қабилидаги сохта мақсадлар ортидан биз кўпинча писанд қилмай қўйган нарсаларимиз ҳақида.

Агшин Гаджиев, Ucell истеъмолчилар бўғими департаментининг директори

Ишонаманки, бўлажак семинар қатнашчиларининг барчаси шахсан ўзлари учун ва, умуман олганда, профессионал фаолияти учун кўпгина фойда чиқара оладилар. Зеро, ҳар биримиз келгусида қандай йўл тутиш, қандай қарор қабул қилиш кераклигини ҳал қилишда у ёки бу сабаблар туфайли қийинчилик сезган вазиятларни бир марта бўлса ҳам бошдан кечирганмиз.
Брайан Трейси кўпчилик учун максимумга эришиш учун, ҳаётда тўғри қарор қабул қилиш ва ҳатто керакли йўналишда илк қадам қўйишга ёрдам берган инсон сифатида тан олинади. Ўйлайманки, қатнашчилар семинарга ташриф буюриб, ўз ҳаётларини янада ижобий томонга ўзгартира оладиган йўриқларга эга бўла оладилар!


Қандай қарор қабул қиласиз? Муваффақиятга эришини мақсад қилиб қўясизми ёки ўзингиз учун шинам бўлган доирада қолаверасизми? Қарорни қабул қилиш ўзингизга ҳавола, албатта. Агар-ки, муваффақиятни танлаган бўлсангиз, биз сизни Брайан Трейсининг 2015 йил 7 ноябрь куни Туркистон Санъат Саройидаги семинарида интиқлик билан кутиб қоламиз.
Семинар тўғрисидаги батафсил маълумот тадбирнинг расмий сайтида www.change.uz ва (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11, +998 (90) 994-16-11 телефонлари орқали мавжуд.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 32636 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13099 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87457 Ўзбекистон
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 9 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 192 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1042 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2142 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Кўпроқ янгиликлар