Блаттер: Агар АҚШ ЖЧ-2022 мезбонлиги учун рақобатда ютиб чиққанида, ФИФАдаги можаролар юз бермасди

Спорт 30 Октябрь 2015 4094

ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2022 жаҳон чемпионати мезбонлигини АҚШ эмас, Қатар ютганидан хафа бўлганини тан олди. Бу ҳақда у Financial Times нашрига берган интервьюсида тан олиб ўтган.

«Овоз бериш яширин бюллетенлар орқали амалга оширилган. АҚШ Европанинг тўртта овозини бой берди ва ҳисоб Қатар фойдасига 14:12 кўринишини олди. Агар ўшанда АҚШ ғолиб бўлганида биз ФИФАдаги муаммолар ҳақида эмас, балки Россия ва штатларда ўтган ажойиб ЖЧлар ҳақида гаплашиб ўтирган бўлардик».

«Сиз ўшанда конвертни очиб ЖЧ-2022 мезбонлигини Қатар ютганини эълон қилганимда юзимни кўрганмисиз? Ўша пайтда мен хурсанд одамлар қаторида эмасдим», — дея қайд этиб ўтган Блаттер.

Эслатиб ўтамиз, бугун швейцариялик мансабдор ЖЧ-2018 мезбонлиги Россияга сирли келишув асосида олиб берилганини маълум қилганди.

Блаттернинг сўзларига кўра, ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 иккита етакчи давлат — Россия ва АҚШга олиб берилиши керак бўлган. Бироқ сўнгги дақиқаларда ўша пайтда Франция президенти лавозимида ўтирган Николя Саркози УЕФА президенти Мишель Платинини АҚШни эмас, Қатар вариантини қўллаб-қувватлашга кўндирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар