Блаттер: Россия ЖЧ-2018 мезбонлигини сирли савдолар орқали қўлга киритган

Спорт 30 Октябрь 2015 4619

ФИФА президенти Йозеф Блаттер ЖЧ-2018 мезбонлиги овоз бериш тизимини қалбакилаштирувчилар ва ташкилот раҳбарлари ўртасидаги сирли савдолар эвазига  Россияга олиб берганини маълум қилди.

The Financial Times нашрининг хабар беришича, қарорга розилик ёзма кўринишида берилмаган.

ФИФА олдида мусобақа мезбонлиги учун иккита давлатдан бирини танлаш керак бўлган: АҚШ ёки Россия. «ФИФА ижроқўми барча аъзолари қарорига кўра бу аниқланганми? Буларнинг барчаси саҳна ортида ҳал бўлганди, ҳеч қандай мажлисда эмас», — дея Блаттердан иқтибос келтиради The Financial Times.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА аҳлоқ қўмитаси 8 октябрь куни Блаттер ва УЕФА президенти Мишель Платинини 90 кунга футболдаги фаолиятдан четлаштирганди.

Кўпроқ янгиликлар