Бразилияга боришни истовчи сайёҳлар 2016 йилнинг июнидан сентябрига қадар, 90 кун давомида мамлакатга визасиз киришлари мумкин. Октябрь бошида ушбу қонун лойиҳасини мамлакат парламенти қуйи палатаси депутатлари тасдиқлаган.

Шунга ўхшаш қонун тартиби 2014 йилда Бразилияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳам амал қилганди. Фақат унда туристларнинг қўлида битта бўлса ҳам ўйинга ташриф буюриш чиптаси бўлиши лозим эди. "Натижада биз шунга амин бўлдикки, мамлакатда сайёҳлар томонидан олиб келинган фойда 60 фоизга юқорилади”, — деб маълум қилди Бразилия сайёҳлик вазирлиги вазири Энрики Эдуарду Алвес.