Дунёнинг энг яхши ресторанидаги жойлар 4 дақиқа ичида сотилиб кетди

Жаҳон 30 Октябрь 2015 2906

Noma Sydney ресторанининг бўш жойлари 4 дақиқа ичида сотилиб кетди, деб хабар беради News.com.au портали. Noma Sydney Даниянинг Noma ресторанининг Австралиядаги филиали бўлиб, уни машҳур ошпаз Рене Редзепи бошқаради.

Муассаса бир неча маротаба дунёнинг энг яхши ресторани деб тан олинган эди. Сиднейдаги муассаса жойларини банд қилиш маҳаллий вақт билан соат 10:00да очилиб, 10:04да барча столлар эгаллаб бўлинди. мижозлар икки, тўрт, олти ва саккиз кишилик ўринлар таклиф қилинди.

Noma’нинг бўлинмаси Сиднейда кейинги йилнинг 26 январидан 2 апрелига қадар ишлайди. Тушлик ёки кечликнинг нархи, шаробни ҳисобга олмаганда, 485 долларни ташкил қилади.
Ресторан 2003 йили очилган эди. У 2010, 2011, 2012 ва 2014 йилларда дунёнинг энг яхши тамаддихонаси деб топилган эди. Редзепи эса бир неча маротаба дунёнинг энг нуфузли ошпазига айланган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар