Европа Иттифоқи Украина президенти Пётр Порошенконинг ёнғоқ ва ширинлик аралашмасидан тайёрланган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Roshen компанияси маҳсулотлари экспортини тақиқилаб қўйди. Бу ҳақда Украина аграр сиёсати вазири ўринбосари Владислава Рутицкая маълум қилди, деб хабар бермоқда “Европейская правда”. Тақиқ маҳсулотларда санитар эпидемология хизмати сертификати муҳри йўқлиги сабаб қўйилган.

“Санитар эпедимия хизмати сертификатида муҳр бўлиши лозим эди. Энди уларни қўйиб бўлмайди. Бу алоҳида эътибор талаб этадиган ишдир”, — деб маълум қилган Рутицкая. У мавжуд муаммо ҳукуматда қисқа вақт оралиғида ҳал этилишини қўшимча қилган.