Флавия Пеннетта теннисчилик фаолиятини якунлади

Спорт 30 Октябрь 2015 953

Жорий йилги “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open турнири ғолибаси Флавия Пеннетта расман профессионал теннисчилик фаолиятини якунлади.

Сингапурда давом этаётган WTA`нинг якуний турнири “Қизил” гуруҳида қатнашган италиялик теннисчи учинчи тур учрашувида россиялик Мария Шараповага 5:7, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу билан Пеннетта гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва ярим финалга чиқа олмади. Айнан Шараповага қарши кечган учрашув 33 ёшли Флавиянинг фаолиятидаги сўнгги баҳс бўлиб қолди. Флавия Пеннетта фаолияти давомида 11та яккалик, 17та жуфтлик турнирларида бош мукофотни қўлга киритган. Норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Федерация Кубогининг тўрт карра ғолиби ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар