АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл/Холливуд аэропортида Dynamic International Airways авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти двигатели ёниб кетиши оқибатида 15 нафардан кўпроқ йўловчи жароҳат олди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага олиб кетилган, бир киши жиддий куйиш жароҳатлари олган.

Воқеани тергов қилиш учун махсус комиссия ташкил этилди.

Аввалроқ самолёт аэропорт учиш-қўниш полосасида бевосита парвоздан олдин ёниб кетгани маълум қилинганди.