Грузияда Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш жараёни бошланди

Жаҳон 30 Октябрь 2015 3191

Грузияда мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш жараёни бошланди, деб хабар берди Грузия адлия вазири Теа Цулукиани.

“Бир неча кун аввал украин тилида расмий нота келди, унда Михаил Саакашвили Украина фуқаролигига олинганлиги маълум қилинган. Украинанинг расмий ҳужжати ҳисобланадиган шу нота асосида Грузия қонунчилиги ва у томондан ўз зиммасига олинган халқаро мажбуриятларга кўра биз бугун Михаил Саакашвилини Грузия фуқаролигидан маҳрум қилиш жараёнини бошлаймиз”, деб айтди вазир.

Вазирнинг айтишича, Саакашвилига фуқаролик борасида бир тўхтамга келиши учун “маълум муддат” тақдим қилинади.

Аввалроқ Михаил Саакашвили Украинанинг Одесса вилояти губернатори этиб тайинлангандан кейин Грузия фуқаролигидан воз кечгани маълум қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар