Independent: ИШИД Раккадаги аёллар шифохоналарини ёпишни буюрмоқда

Жаҳон 30 Октябрь 2015 3923

ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Ракка шаҳридаги аёллар шифохоналарини ёпишни буюрмоқда. Улар бунга эркак шифокорлар мусулмон аёлларни даволамасликлари кераклигини сабаб қилиб келтиришмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

ИШИДнинг Раккадаги ҳукмронлиги кўплаб номусларга тегишлар, балоғатга етмаган қизларни мажбуран никоҳга олиш, шифокорларнинг тақиб қилиниши, дори-дармонларнинг йўқлигига олиб келди. Буларнинг барчаси маҳаллий аёлларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатди.

Маълум қилинишича, жангарилар эркак гинекологларга таҳдид қилиши оқибатида уларнинг кўпчилиги шаҳардан қочиб кетганлар.

“Кўплаб шифокорлар, айниқса гинекологлар шифокорликдан четлатилгани ёки ўлим хавфига учрашгани сабабли қочиб кетдилар”, деб айтмоқда ҳуқуқ ҳимоячиси Абу Муҳаммад.

Нашр манбалари маълумотларига кўра, Раккада эркаклар томонидан бошқариладиган барча шифохоналар айни пайтда ёпиб қўйилган.

Аввалроқ ИШИД назоратида бўлган жойларда яшовчи ливиялик шифокорлар маҳаллий қизлар ўртасида ҳомила тушиши ва жинсий касалликлар миқдори кескин ошиб кетганини маълум қилишганди. Шифокорларнинг айтишича, қизлар зўравонлик билан жангарилар билан алоқага киришга мажбурланмоқдалар.

Шу билан бирга аёллардан янги жангариларни туғиб бериш талаб қилинмоқда, Сурия ва Ироқда профессионал аёллар маслаҳатига талаб ошиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25156 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12033 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83406 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 119 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2016 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 904 Жамият
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1430 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 861 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5855 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1337 Жамият
Кўпроқ янгиликлар