Индонезияда икки ойдан бери тўхтамаётган кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди. Бу ҳақда 30 октябрда Индонезиянинг табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий агентлиги маълум қилди.

Аввалроқ ҳукумат 19 киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. Қутқарувчилар маълумотларига кўра, Явада 4 киши ёнғинни ўчиришга уриниб ҳалок бўлган. Яна бир кишининг ўлими тафсилотлари номаълумлигича қолмоқда.

Суматра ва Калимантан оролларида ҳамда мамлакатнинг аҳоли энг зич жойлашган ороли Явада ўрмонлар ёнмоқда.

Индонезия ҳукумати бошқа давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Индонезияга иккита B-200 амфибия- самолётини юборди. Маълум қилинишича, бу самолётлардан фойдаланиш эвазига ёнғин жадаллигини бирмунча бартараф этишга муваффақ бўлинди.