Душанба куни Жанубий Суданда, Малакал шаҳридан шимолроқда БМТ тинчлик миссиясининг 12 вакили қўлга олинди. Бу ҳақда AFP БМТнинг расмий вакили Стефан Дюжаррикка таянган ҳолда хабар берди.

Айтилишича, БМТ ходимлари Нил бўйлаб баржада ёқилғи, қурол ва асбоб-ускуналар олиб кетаётганида уларга қуролли исёнчилар ҳужум қилган. Экипажнинг 20 нафар қўлга олинган ишчилар кейинчалик қўйиб юборилган, БМТ ходимлари эса ҳамон тутиб турилмоқда.