Келинлар қандолатчиларга дастлаб буюртма берилганига умуман ўхшамайдиган “даҳшатли” тўй тортларини намойиш қилдилар. Daily Mail нашрининг ёзишича, байрамона пишириқнинг нархи 1 минг доллардан ошиши мумкин.

Агар тўй куни олиб келинган десерт ваъда қилинган “мукаммаллик” билан ҳеч қандай ўхшашлик томони бўлмаса, бу жуда ҳам ранжитиши мумкин. Юзлаб келинлар ўзларининг омадсиз тажрибалари билан Cake Wrecks сайтида бўлишдилар ва британ газетаси “даҳшатли” тўй пишириқларидан энг ёрқинларини танлаб олди.

Бундай тортларнинг баъзиларида бошқа ранглар ишлатилган, бошқаларида керакли қатламлар йўқ, учинчиларида эса кутилмаган қўшимчалар борлиги аниқланган. Мисол учун, баъзи десертларда “огоҳлантиришларсиз” келин-куёвларнинг “ғаройиб” шаклчалари пайдо бўлган. Нашр бундай ҳолатлардан энг ёмонларидан бири сифатида қуйидаги воқеани келтиради: бир жуфтлик BMW автомобили кўринишида тўй тортини буюртма қилади, лекин қандолатчилар нафақат автомобилнинг беўхшов нусхасини яратишган, балки унга Барби ва Кен қўғирчоқларини ҳам қўшиб қўйишган.

Нашр келин-куёвларга кеч бўлмасидан орзуларидаги тўй тортини унинг тўйга олиб келинишидан олдин шахсан ўзлари текшириб кўришларини маслаҳат бермоқда.