Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган «Челси»га қарши учрашув ва лондонликлар устози Жозе Моуриньо билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

«Футболчилар «Челси»ни ҳурмат қилишлари ва ғалаба учун бор кучлари билан ўйнашлари лозим. Рамирес, Матич, Кэйхилл, Терри – буларнинг ҳаммаси ажойиб футболчилар. «Челси»да уларга қарши ўйнаш осон бўлади деб ўйламайман. Жамоани «жароҳатлар» янада кучли қилиши мумкин».

«Қачондир бу учрашув принципиал қарама-қаршилик касб этган бўлиши мумкин, аммо ҳозир бу учрашув тўққизинчи ва ўн бешинчи ўриндаги жамоалар ўртасидаги учрашув. Лекин шунга қарамай иккала жамоа ҳам яхши мотивацияга эга бўлиб турибди. Бизда вазиятни ўнглашимиз учун яхши имконият бор ва бундан фойдаланишни истаймиз».

«Моуриньо иш услуби ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Ҳозир фақат унинг жамоаси қандай ўйин кўрсатаётганини тушинишга ҳаракат қилмоқдаман. У ажойиб мураббий. Мен журналист ёки ҳакам эмасманки, у билан қандайдир жанжалга борсам. У эмоционал, мен ҳам эмоционал. Аммо иккаламиз ҳам финал ҳуштагидан кейин нормал ҳаёт бошланишини тушунадиган даражада профессионаллармиз», – дея Клоппнинг мазкур ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтган гапларидан иқтибос келтирмоқда Liverpool Echo.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» – «Ливерпуль» учрашуви 31 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17.45да бошланади.