Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 30 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Душанбеда 40та ҳужжатни имзолашди>>

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳукуматлари раҳбарлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 40та ҳужжатни имзолашди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар берди.

Асқар Ақаев Самон Кузнец олтин медалига сазовор бўлди>>

Қирғиз Республикасининг собиқ президенти Асқар Ақаев Нобель мукофоти совриндори Самон Кузнецнинг олтин медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Россия матбуотида хабар берилди.

Индонезияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 кишига етди>>

Индонезияда икки ойдан бери тўхтамаётган кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди. Бу ҳақда 30 октябрда Индонезиянинг табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий агентлиги маълум қилди.

Хитойлик адмирал АҚШни эҳтимолий уруш ҳақида огоҳлантирди>>

Хитой Халқ Республикаси Ҳарбий денгиз кучлари адмирали У Шэнли америкалик адмирал Жон Ричардсон билан телеконференция доирасида АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатлари туфайли икки давлат ўртасида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Марказий Осиё мутахассислари зилзила таҳдидларини камайтириш масаласини муҳокама қилмоқда>>

27-28 октябрь кунлари зилзила таҳдидларини камайтириш бўйича Марказий Осиё форуми ўтказилди. Бу ҳақда Жаҳон банки баёнотида айтилди.

Бағдодда қочқинлар лагери ўққа тутилиб, 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди>>

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида эронлик қочқинлар яшаб турган лагерга номаълум томондан учирилган ракета зарбалари туфайли 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Тўрт инсоннинг қотили орадан 30 йил ўтиб Флоридада қатл этилди>>

Флорида ҳукумати 30 йил муқаддам судланган, ўзининг собиқ рафиқаси, унинг беш яшар қизи, онаси ва синглисининг қотилига айланган жиноятчини қатл этди. Ҳукм жазони ижро этувчи тузилмалар томонидан амалга оширилди.

АҚШ разведкаси раҳбари: Россиянинг Сурияда ҳарбий операция ўтказиш қарори шошма-шошарлик билан қабул қилинган эди>>

Россиянинг Сурияда “Жабҳат ан-Нусра” ва ИШИДга қарши ҳарбий операция ўтказиш қарори шошма-шошарлик билан қабул қилинган эди. Бу ҳақда АҚШ миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

АҚШ маъмурияти Сурия ва Эронни Россиянинг ягона дўстлари деб атади>>

Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Сурия ва Эронни Россиянинг ягона дўстлари деб атади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

WSJ: АҚШ Башар Асаднинг сўзсиз кетишини талаб қилмаяпти>>

Оқ уй Сурия президенти Башар Асаднинг тақдири бўйича ўз муносабатини ўзгартирди ва унинг тақдирини Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Венада бўлиб ўтаётган музокараларда муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри АҚШ маъмуриятидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Жаҳондаги энг ёмон шаҳарлар рўйхати эълон қилинди>>

Ақшнинг кўзга кўринган компанияларидан бири, инсон ресурслари бошқаруви билан шуғулланувчи ORC Worldwide компанияси BusinessWeek нашри учун 20 та энг ёмон шаҳар рўйхатини эълон қилди.

Венада Сурия масаласи бўйича вазирлар учрашуви бошланди>>

Венадаги Imperial саройида Суриядаги сиёсий муаммони муҳокама этишга қаратилган кенг форматдаги вазирлар учрашуви бошланди.

Эгей денгизида 2та қайиқ ҳалокатга учраб, 21 киши чўкиб кетди>>

Греция ҳукумати томонидан маълум қилинишича, 29 октябрь куни Эгей денгизида қочқинлар минган 2та қайиқ ҳалокатга учради ва 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Лондон улкан масжид қурилишини қатъий равишда инкор этди>>

Буюк Британия ҳукумати ўн йилдан бери муҳокама этиб келинаётган Лондон шарқида йирик масжид қуриш билан боғлиқ масалага якуни ясади, масжид қурилмайдиган бўлди.

Блаттер: Агар АҚШ ЖЧ-2022 мезбонлиги учун рақобатда ютиб чиққанида, ФИФАдаги можаролар юз бермасди>>

ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2022 жаҳон чемпионати мезбонлигини АҚШ эмас, Қатар ютганидан хафа бўлганини тан олди. Бу ҳақда у Financial Times нашрига берган интервьюсида тан олиб ўтган.

WSJ: АҚШ Асаднинг янги ҳукумат тузилгунига қадар президент бўлиб қолишига рози>>

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурияда Башар Асаднинг янги ҳукумат тузилгунига қадар президент бўлиб қолишига рози, деб ёзади The Wall Street Journal нашри.

Машҳур эгизакларнинг Зитаси вафот этди>>

9 октябрь куни ажратиб олинган Сиам эгизакларининг бири Зита Резаханова Қирғизистонда, ўз уйида вафот этди. Бу ҳақда "Вечерняя Москва" хабар бермоқда. Қиз ҳаётдан кўз юмаётганида ёлғиз эмасди. Унинг ёнида яқинлари ва қариндошлари бор эди.

Японияда гриппдан бир кунда халос қилувчи дори муваффақиятли синовдан ўтди>>

Японияда гриппдан бир кунда даволовчи дори биринчи клиник синовлардан муваффақиятли ўтди ҳамда ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Бу ҳақда 30 октябрда Nikkei газетасига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Бразилия Олимпиада вақтида виза тартибини бекор қилмоқчи>>

Бразилияга боришни истовчи сайёҳлар 2016 йилнинг июнидан сентябрига қадар, 90 кун давомида мамлакатга визасиз киришлари мумкин. Октябрь бошида ушбу қонун лойиҳасини мамлакат парламенти қуйи палатаси депутатлари тасдиқлаган.

Дунё бозорида смартфонлар савдоси ўсиши пасайди>>

Strategy Analytics ҳисоботида маълум қилинишича, 2015 йилда смартфонларнинг сотилиши кўрсаткичлари секинлашди ва бу кўрсаткичлар кейинги 6 йил ичидаги энг паст кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Engadget нашри хабар берган.

XX асрнинг энг яхши футболчиларидан бири Диего Марадона 55 ёшга тўлди>>

Бугун, 30 октябрь куни Аргентина терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Диего Марадона 55 ёшга тўлди.

Грузияда Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш жараёни бошланди>>

Грузияда мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш жараёни бошланди, деб хабар берди Грузия адлия вазири Теа Цулукиани.

Google 2017 йилга қадар Android ва Chrome OS операцион тизимларини бирлаштирмоқчи>>

Google компанияси 2017 йилга қадар Chrome OS ва Android операцион тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.