KUN.UZ дайжести: 30 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 30 Октябрь 2015 5108

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 30 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Жаҳондаги энг ёмон шаҳарлар рўйхати эълон қилинди>>

Ақшнинг кўзга кўринган компанияларидан бири, инсон ресурслари бошқаруви билан шуғулланувчи ORC Worldwide компанияси BusinessWeek нашри учун 20 та энг ёмон шаҳар рўйхатини эълон қилди.

Берлиндаги Яҳудийлар музейида Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб бомба топилди>>

Берлин ҳукумати шаҳардаги Яҳудийлар музейини вақтинчалик ёпишга кўрсатма берди. Бунга музей ҳудудидан Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб бомба аниқлангани сабаб бўлди.

Дунёнинг энг яхши ресторанидаги жойлар 4 дақиқа ичида сотилиб кетди>>

Noma Sydney ресторанининг бўш жойлари 4 дақиқа ичида сотилиб кетди, деб хабар беради News.com.au портали. Noma Sydney Даниянинг Noma ресторанининг Австралиядаги филиали бўлиб, уни машҳур ошпаз Рене Редзепи бошқаради.

Олимлар аёллар 26 дан 30 гача ёшда фарзанд туғишлари уларнинг ҳаётини узайтиришини аниқлашди>>

Олимлар аёлларнинг биринчи фарзанд кўриш ёшлари ва улар ҳаётининг давомийлиги ўртасида ўзаро алоқа борлигини аниқлашди: уларнинг таъкидлашича, 26 дан 30 гача ёшда она бўлган аёллар қолган аёлларга нисбатан узоқроқ яшар эканлар.

Россиянинг Сургут шаҳрида Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди>>

Россиянинг Ханти-Мансийск округидаги Сургут шаҳрида аҳолида байрамона кайфиятни уйғотиш мақсадида октябрь ойининг сўнгги куниданоқ сунъий арча ўрнатиш ишлари бошланди.

Олимлар аллергиянинг келиб чиқиши сабабларини тушунтириб беришди>>

Олимлар аллергиянинг эволюцион манбаларини аниқлашди: биологлар биринчи марта молекуляр даражада аллергик реакциялар келтириб чиқарувчи озуқа ва атроф-муҳитдаги оқсиллар ва кўп ҳужайрали паразитлар оқсиллари ўртасида ўхшашлик борлигини аниқлашди. Янги кашфиёт ҳақида PLOS Computational Biology журналида маълум қилинди.

Уругвай президенти самолёт бортида бир қизни қутқариб қолди>>

Уругвай президенти Табаре Васкес Парижга кетаётганида самолёт бортида мазаси қочиб қолган 17 ёшли француз қизни қутқариб қолди. 

Келинлар энг омадсиз тўй тортларини намойиш қилдилар>>

Келинлар қандолатчиларга дастлаб буюртма берилганига умуман ўхшамайдиган “даҳшатли” тўй тортларини намойиш қилдилар. Daily Mail нашрининг ёзишича, байрамона пишириқнинг нархи 1 минг доллардан ошиши мумкин.

Жасур Умиров “Инстаграм”даги суратлари сабабли “Ўзбекнаво” томонидан огоҳлантирилди>>

Ўзбек эстрадаси вакилларидан бири Жасур Умиров “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига оёқларини маъмурининг тиззаси устига қўйган ҳолда тушган суратини эълон қилгани, мазкур фото ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетгани сабабли “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилди.

Йил бошидан буён 25та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди>>

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан оммавий маданиятни тарғиб қилаётгани ёки миллий менталитетимизга мос келмаслиги сабабли 25та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди.

"Ақлли" соатларда Nintendo консоли ўйинларини ишга тушириш имкони яратилди>>

Hacking Jules дастурчилар гуруҳи Nintendo 64 консоли ўйинларини Android Wear соатларида ишга туширишни таъминловчи эмулятор яратди, деб ёзмоқда Slashgear.

iPhone 6s смартфони сотувга чиққанидан бир ой бўлмай, "хитойча" нусхага эга бўлди>>

Apple компаниясининг сўнгги флагмани – iPhone 6s оммага тақдим этилганидан бир ой ўтиб, унинг “хитойча” нусхаси ҳам тарқаб улгурди. Ушбу нусхани расмий 649 доллардан 17 баробар арзон нархда сотиб олиш мумкин. 

Google 2017 йилга қадар Android ва Chrome OS операцион тизимларини бирлаштирмоқчи>>

Google компанияси 2017 йилга қадар Chrome OS ва Android операцион тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Volvo йўлдаги кенгурулар ҳақида огоҳлантирувчи тизимни синовдан ўтказмоқда>>

Volvo автоконцерни Австралия шароитлари учун махсус, кенгурулар билан тўқнашиш олдини олишга қаратилган тизимни синовдан ўтказмоқда.

GoPro ўзининг квадрокоптери ёрдамида олинган видеороликни чоп этди>>

GoPro экшен-камералари ва уларга аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи GoPro компанияси ўзи ишлаб чиқарган квадрокоптер ёрдамида ёзиб олинган видеороликни YouTube видеохостингида чоп этди.

Марадона 55 ёшда. Футбол ва футболчига хос бўлмаган ҳаёт>>

Бугун, 30 октябрь куни аргентиналик собиқ футболчи ва Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Армандо Марадона 55 ёшини нишонламоқда.

Артур Таймазов спортчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди>>

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кўп унвон олган спортчи, уч карра Олимпия чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Артур Таймазов ўзининг спортчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар