Корея меҳнат партияси 1980 йилдан бери илк марта съезд ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.

Киодо нашрида ёзилишича, бу съездда мамлакатнинг узоқ йиллик ривожланиш дастури қабул қилиниши мўлжалланган.

Қайд этилишича, партиянинг ташкил топганига 70 йил бўлгани (10 октябрь) ҳам ушбу съезднинг шу йили ўтказилишига туртки бўлган.

Съезд чоғида партиянинг мамлакат бошқарувидаги ролини кучайтириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, бу съезд партия тарихидаги еттинчи, Ким Чен Ин давридаги илк съезд бўлади.