Манба: Шимолий Корея ядро полигонида янги туннел қуради

Жаҳон 30 Октябрь 2015 1925

Шимолий Корея мамлакат шимолидаги Пангири полигонида ядровий синовлар ўтказиш учун яна бир туннел қуради. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги нашрларга асосланган ҳолда Рейтер хабар берган.

Жанубликлар разведка хизмати вакили ушбу туннел ядровий синов ўтказишга тайёрлик доирасида қурилишини, лекин яқин орада ядро синови ўтказилиши ҳақида маълумот йўқлигини билдирган.

Жанубий Корея бирлашув вазирлиги Чжон Чжун Хининг айтишича кореяликлар АҚШ билан ҳамкорликда расмий Пхеньяннинг барча қадамларини мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

Ушбу туннел қурилиши ҳақидаги хабар Сеулда Япония, Хитой ва Жанубий Корея Республикаси раҳбарлари ўртасидаги учрашув ўтказилиши арафасида пайдо бўлди. Бу учрашувда Шимолий Корея томонидан мавжуд ядровий таҳдид муаммоси муҳокама этилади.

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер Сеулга ушбу учрашувда қатнашиш учун етиб келади.
Маълумот учун, КХДР шу вақтгача 3 марта (2006, 2009, 2013 йилларда) ядро синови ўтказган. Охирги синовдан кейин дунё ҳамжамияти, (шу жумладан КХДРнинг энг яқин иттифоқчиси Хитой ҳам) ўз хавотирларини билдиришганди.

Кўпроқ янгиликлар