Марадона 55 ёшда. Футбол ва футболчига хос бўлмаган ҳаёт

Спорт 30 Октябрь 2015 5424

Бугун, 30 октябрь куни аргентиналик собиқ футболчи ва Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Армандо Марадона 55 ёшини нишонламоқда.

У XX асрнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг футболчилик фаолияти кўплаб ғалабалар билан биргаликда, кўплаб можаролар билан боғланади.

Марадона 1960 йилнинг 30 октябрида Буэнос-Айрес вилоятида, тегирмончи дон Диего оиласида таваллуд топган. Унинг онаси Далма Салвадора Франко уй бекаси бўлган.

Кичик Диего 7 ёшида футбол билан шуғулланишни бошлаган, 16 ёшга тўлиши арафасида "Архентинос Хунирос" жамоаси таркибида профессионал футболчи сифатида илк ўйинини ўтказган. У 1979 йилда Токиода ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, турнирнинг энг яхши футболчиси бўлганди. У Аргентина терма жамоасининг Токиодаги зафарли иштирокида муҳим ўринни эгаллаганди.

1981 йилда Марадона "Бока Хуниорс" таркибида мамлакат чемпиони бўлган, 1982 йилда асосий терма жамоа билан жаҳон чемпионатида иштирок этди. Унинг турнирдаги илк иштирокидан кейин мухлислар унга жаҳон футболида Пеленинг ўрнини эгалловчи янги юлдуз сифатида қарай бошлашди.

Мундиалдан кейин Марадона "Барселона" билан шартнома тузган, Испаниядаги икки мавсумда у жамоаси билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Лекин футболчи жароҳат туфайли ўзини кутилганидек намойиш эта олмайди ва жамоа раҳбарияти ишончини оқламайди. Шундан сўнг, уни Италияга, "Наполи" жамоасига трансфер қилишади.

У Италияда ўз фаолиятининг энг юлдузли даврларини ўтказди. 1991 йилгача Марадона "Наполи"га 2 марта Италия чемпионлигини олиб берди ва бир мартадан Италия Кубоги ҳамда УЕФА кубогига эга чиқди.

1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати Аргентина терма жамоасининг зафарлари билан ёдда қолди. Бу турнирни эслашларига сабаб бўладиган энг асосий воқеа эса Диего Армандо Марадона иштирокида содир бўлган. У Англия терма жамоасига қарши ўйинда аввалига рақибнинг 6 нафар футболчисини алдаб ўтиб, гол урган. Унинг ўйиндаги иккинчи голи бош аралаш қўл билан урилган. Футболчининг ўзи кейинчалик бу голни "Худонинг қўли орқали урилган гол" дея тарифлаган.

Неаполда мухлислар Марадонани илоҳийлаштиришган, 1988 йилда шаҳарда "Марадонианлар черкови" барпо этилган. Бу янги эътиқод вакиллари учун янги йил 1960 йилнинг 30 октябри ҳисобланади. Улар Диего томонидан Англия дарвозасига 2та гол урилган 22 июнь кунини ўзига хос "Пасха байрами" сифатида нишонлашади.

1990 йилда Италияда ўтказилган мундиалда Аргентина терма жамоаси кумуш медаллар билан кифояланишга мажбур бўлди. Германиянинг кейинги 10 йил давомида жаҳон футболида энг кучлилардан бири бўлган ёш таркиби финалда ғалаба қозонди.

1990 йилги ЖЧ аргентиналиклар учун янада қайғули бўлди. Терма жамоанинг асосий футболчиси Марадона шифокорларнинг хатоси туфайли кокаин қабул қилганликда айбланиб, дисквалификацияга учрайди. 15 ойга футболдан четлатилган футболчи 1991 йилдаёқ амалда футболчиликни якунлашга мажбур бўлади.

У расман 1997 йилда футболчилик фаолиятини якунлангани ҳақида эълон қилган бўлсада, кейинги давр унинг учун инқироз даври бўлди.

Марадона ўз фаолияти давомида 687та ўйин ўтказиб, 363та гол урган. (Шундан Аргентина терма жамоасида 113та ўйин, 50та гол).

Футболчилик фаолиятини якунлаган Марадона Аргентина ва Италиядаги телеканалларда шарҳловчи сифатида фаолият кўрсатади. У 2005 йилнинг июнидан 2006 йилнинг августигача "Бока Хуниорс" жамоасида вице-президент сифатида ишлайди. Шунингдек, бир неча фильмларда суратга тушади.

2008-2010 йилларда Аргентина терма жамоасида бош мураббий бўлган Марадона омадга эриша олмайди. 2010 йилда ЖАРда ўтган мундиалда аргентиналиклар чорак финал учрашувида Германиядан мағлуб бўлади (0:4) ва Марадонага чиқиш эшиклари кўрсатилади.

 

Кейинроқ Марадона БААнинг "Ал-Васл" жамоасида (2011-2012 йй) бош мураббий сифатида ишлайди.

У 2015 йилда футбол оламида яна фаол кўрина бошлади. Марадона ўзини ФИФА раҳбарлиги учун қобилиятли номзод сифатида атаб, президентлик учун қатнашмоқчилигини билдирди. Аммо якунда у номзод сифатида ҳужжат топширмади.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар