29 октябрь куни ажратиб олинган Сиам эгизакларининг бири Зита Резаханова Қирғизистонда, ўз уйида вафот этди. Бу ҳақда "Вечерняя Москва" хабар бермоқда. Қиз ҳаётдан кўз юмаётганида ёлғиз эмасди. Унинг ёнида яқинлари ва қариндошлари бор эди. У ўлимидан бир неча кун олдин, 24 ёшини нишонлаганди, деб маълум қилади Дни.ру.

Сиам эгизаклари Зита ва Гита Резахановалар 1991 йилнинг 19 октябрида Ғарбий Қирғизистонда туғилишган. Уларда бир сийдик йўли ва уч оёқ бор эди. 2003 йилда Филатова номидаги Москва марказий болалар клиникасида тарихда илк бор Сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан муваффақиятли ажратиб олишди. Опа-сингилларни узоқ вақт саломатликлари безовта қилмади, аммо сўнгги вақтларда Зитанинг соғлиғи ёмонлаша борди.

Жорий йилнинг август ойида Зита пойтахт шифохоналаридан бирида оғир ҳолатда ётқизилди. Унинг синглиси Гита ўзини яхши ҳис этяпти. Уларнинг ҳар иккиси махсус таълим олган ва болаларга Қуръондан сабоқ беришарди.