Россия бош вазири Дмитрий Медведев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Санкт-Петербургда ҳалок бўлган тожикистонлик муҳожир боланинг иши сўнгига қадар олиб борилишига ишонтирди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости». Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати маълум қилган.

“Дмитрий Медведев Эмомали Рахмонни шу нарсага ишонтирдики, ушбу иш тегишли органларга юклатилган ва у сўнгига қадар давом эттирилади”, — дейилади маълумотда.

Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, Тожикистон фуқароси бўлмиш бола Санкт-Петербургдаги полиция бўлимларидан бирида бир неча соатлик ушлаб туриш натижасида ҳалок бўлганди.