23 йил муддат ўтиб «Формула-1» бўйича пойгалар босқичи Мексика пойтахти Мехикода бўлиб ўтади. Ака-ака Родригес автодромида бўлиб ўтадиган мусобақа бу йилги чемпионатнинг 17-этапи бўлади. Мусобақада интрига фақатгина ким иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашида қолган.

Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган босқичда «Мерседес» конструкторлар кубогида ғалабани нақд қилган бўлса, АҚШнинг Остин шаҳрида бўлиб ўтган пойгаларда британиялик Льюис Ҳэмилтон шахсий ҳисоб-китоблар бўйича биринчи ўринни муддатидан олдин ўзиники қилиб олганди.

Иккинчи ўрин учун кураш немис спортчиси Себастьян Феттел («Феррари», 251 очко) ва унинг ватандоши Нико Росберг («Мерседес», 247) ўртасида кечмоқда. Конструкторлар баҳсида эса «Феррари» иккинчи ўринда бормоқда (374), итальян жамоасини «Уильямс» (220) ва «Ред Булл» (150) жамоалари таъқиб қилиб келмоқда.