Ўзбекистонда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириладиган бўлди. Бу ҳақда кеча, 29 октябрь куни бўлиб ўтгшан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтилди.

Хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада пасайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, ушбу корхоналар ихтиёрида 58.4 млрд сўм

қолдириш имконини бериши билан биргаликда хизмат кўрсатиш соҳасини мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказилишига хизмат қилиши таъкидланди.