Назарбоев ва Жон Керри Остонада кўришишади

Жаҳон 30 Октябрь 2015 1864

АҚШ давлат котиби Жон Керри ўзининг Марказий Осиёдаги турнеси доирасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан кўришади, деб хабар қилмоқда Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси маълумотига асосланиб, Новости-Казахстан ахборот агентлиги.

Турне дастурида Қозоғистонга ташрифдан ташқари Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига ҳам ташриф буюриш назарда тутилган. Элчихона ахборотига кўра, АҚШ давлат котибининг Қозоғистонга илк ташрифи 1—3 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
“Ташриф доирасида Жон Керри Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади ва икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади”, — дейилади матубот-хизмати маълумотида.

Кўпроқ янгиликлар