Грознийдаги “Арена-Сити” меҳмонхонасида чиққан ёнғинда бир киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳат олди.

Қайд этилишича, тахминларча ёнғин меҳмонхонанинг биринчи қаватида жойлашган фитнес-центрда чиққан.

Чеченистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, айни пайтда ёнғин ўчирилган. Барча жабрланганлар шифохонага етказилганлар.

Баъзи ОАВлар маълумотларига кўра, ёнғинда Ставрополдан келган 53 ёшли Андрей Проходной исмли эркак ҳалок бўлган. Унинг рафиқаси Мария Шелегеда шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда. Шунингдек, жабрланганлар орасида меҳмонхона маъмури Шамсудин Зудиев ва Москвадан келган 4 киши бор.