Одил Аҳмедов: Терма жамоада сардорлик боғичи менга омад келтирмоқда

Спорт 30 Октябрь 2015 2279

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "буқалар" сайтига интервью берди.

"Сардорлик боғичи Ўзбекистон терма жамоасида менга омад келтиряпти. Баҳрайнга қарши баҳсда жамоадошим етказиб берган тўпга чап оёқ билан зарба бердим, аммо тўп ўнг оёғимга тегиб йўналишини ўзгартирди ва гол урдим. Омадим келди.

Бабаян билан нима ўзгарди? Биринчи навбатда Бабаян кучли психолог. У ҳаммани йиғиб бутун жамоа билан ва ҳар биримиз билан алоҳида суҳбатлашди. Ҳар бир футболчи учун керакли сўзларни топа олди ва ҳамманинг кайфияти кўтарилди. Йигитлар ўз кучига ишонганидан сўнг, натижа ҳам ижобий бўлди.

КХДРга қарши ўйин? Албатта, бу ўйин 6 очко учун бўлади. Ўзбекистондаги барча терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқишини истайди, курашни давом эттириш учун эса гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш керак. Шу сабабли мамлакатимиздаги барча ушбу ўйинни кутмоқда. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шимолий Кореяга қарши иложи борича яхши тайёргарлик кўрмоқчимиз" - дейди Одил Аҳмедов.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар