Олимлар аллергиянинг келиб чиқиши сабабларини тушунтириб беришди

Жамият 30 Октябрь 2015 4062

Олимлар аллергиянинг эволюцион манбаларини аниқлашди: биологлар биринчи марта молекуляр даражада аллергик реакциялар келтириб чиқарувчи озуқа ва атроф-муҳитдаги оқсиллар ва кўп ҳужайрали паразитлар оқсиллари ўртасида ўхшашлик борлигини аниқлашди. Янги кашфиёт ҳақида PLOS Computational Biology журналида маълум қилинди.

Янги тадқиқот аллергик реакциялар атроф-муҳитдаги зарарсиз моддаларга янглиш иммун жавоб эканлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлади. Маълумки, инсон иммун тизими қурт-паразитлар кўтара оладиган касалликларга қарши курашиш мақсадида эволюция давомида шаклланган. Бироқ бу қуртлар замонавий тиббиёт воситалари билан ҳайдалгандан кейин иммун тизимидаги баъзи таркибий қисмлар озуқа ва ҳаводаги баъзи аллергенларни янглиш тарзда ўз душманлари сифатида қабул қилади.

Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби ходими Николас Фернхэм ва унинг ҳамкасблари ҳисоблаш биологияси усуллари билан қурт-паразитлар организмидаги қайси оқсиллар аллергик реакцияга ўхшаш иммун реакциясини чақиришга қодир эканлигини ҳисоблаб чиқишди. Олимлар биринчи марта фақатгина ўсимликлар генлари билан кодланадиган оқсилга тўлиқ ўхшаш оқсилни аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу оқсил ўсимлик чангчиларида (ўсимликларнинг эркак жинс ҳужайлари) учрайди ва энг кўп тарқалган аллергенлардан ҳисобланади.

“Аллергия бу одамзод паразитлардан ҳимояланиш учун тўлаётган баҳодир”, деб айтди Фернхэм.

2015 йилда оддий турмуш тарзи кечирадиган халқларни ўрганиш бўйича бир нечта тадқиқотлар натижалари маълум қилинди: уларнинг организмида замонавий саноатлашган жамиятлар вакилларида учрайдиган турли касалликлардан ҳимояловчи кўплаб бактериялар ва паразитлар борлиги аниқланди. Мисол учун, трепонема ва бошқа ичак микробларини йўқотиш (Жанубий Америка овчилар организмларида катта миқдорда аниқланган) аутоиммун касалликлар (жумладан, колит (йўғон ичак яллиғланиши) ва Крон касаллиги (ошқозон-ичак йўли яллиғланиши)) пайдо бўлишига имкон берувчи омиллардан бири бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 32636 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13099 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87457 Ўзбекистон
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 9 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 192 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1042 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2142 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Кўпроқ янгиликлар