31 октябрдан бошлаб, Қозоғистоннинг “Алматиэлектротранс” трамвай корхонаси ўз фаолиятини тўхтатади. Бу қарорга тегишли ташкилотларнинг махсус олиб борган текширувлари натижасида келинган, деб хабар бермоқда NUR.KZ

Ушбу иш юзасидан текширув олиб борган мутахассисларнинг хулосасига кўра, бу борада бир қанча қонун бузилиши ҳолатлари учраган. Масалан: темир йўлдаги мавжуд барча бўғинларда 50 мм дан иборат бўшлиқ бор, рельслар оралиғи 2-2,5 см ни ташкил этади, эски шпаллар чириган, рельсларнинг бош қисмида ёриқлар мавжуд, буларнинг бари ҳужжатлаштирилмаган ва ҳоказо. Бунга мувоффиқ трамвай йўли авария ҳолатида бўлиб, таъмир талаб этади.