Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Вашингтон ва Москва ўртасида Украина, Сурия ва баъзи бошқа масалалар бўйича жиддий қарама-қаршилик мавжудлигини, бироқ “совуқ уруш” икки супердавлат – АҚШ ва Собиқ иттифоқ ўртасидаги қарама-қаршилик бўлгани, Россия эса энди супердавлат эмас эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Ўртамизда жиддий келишмовчиликлар борлигига шубҳа йўқ, айниқса Украина ва Сурия масаласида”, деб айтди Эрнест. Эрнест “совуқ уруш” иккита супердавлатнинг қарама-қаршилиги билан тавсифланганини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, ҳозир вазият бошқача, чунки “Россия энди супердавлат эмас”.