“Қирғизистон мамлакатда ўтказилган парламент сайловларидан сўнг, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига кириш учун қўшимча овозлар тўплади”, — деди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев.

Унинг сўзларига кўра, 28 октябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтган. Шу мажлисда инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга кириш учун сайловлар ўтказилган.

“Тинч океани ва Осиё учун ажратилинган беш ўринга етти давлат даъвогирлик қилди. Биринчи ўринни Монголия, иккинчи ўринни БАА, учинчи ўринни 147 овоз билан Қирғизистон, тўртинчи ўринни Жанубий Корея ва сўнгги ўринни Филиппин қўлга киритди. Лаос ва Покистон кира олмади”, — деб маълум қилган Эрлан Абдилдаев.