Қирғизистонда қимиздан қилинган музқаймоқ сотила бошлади

Иқтисодиёт 30 Октябрь 2015 1930

Қирғизистонда биринчи марта қимиздан тайёрланган музқаймоқ сотувга чиқарилди. Бу ҳақда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқара бошлаган компания вакили Эрмек Мусуралиевга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

“Тўрт кун муқаддам биз сотувга мутлақо янги рецепт бўйича тайёрланган қимизли музқаймоқ чиқардик. Бир неча ҳафта олдин биз уни тайёрлашга ҳаракат қилиб кўрган эдик. Дегустация чоғида одамлар унинг таъмини яхши баҳолашди, шу боис сотувга чиқарилди. Қимиздан бўлган музқаймоқнинг таъми бироз тахирроқ бўлади.

Аммо тахирликни яхши кўрувчилар ҳам, уларга маҳсулотимиз ёқади”, - таъкидлади Мусуралиев.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирча қимизли музқаймоқ харидорларни таажжубга солмоқда, негаки ҳали бундай маҳсулот бозорга биринчи марта чиқарилиши.

Кўпроқ янгиликлар