Қозоғистонда биринчи марта тана аъзоларининг ноқонуний чиқариб олиниши қайд қилинди. КТК телеканалининг хабар беришича, полиция мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Олма-Отада яшовчи 40 ёшли эркак қарзларини ўташ мақсадида битта буйрагидан воз кечишга қарор қилган, аммо “харидорлар” уни лақиллатиб кетган. Эндиликда жабрланувчининг молиявий қийинчиликларига соғлиқ муаммолари ҳам қўшилди.

Жанат исмли жабрланувчи қандай қилиб алдаб кетилгани ҳақида телеканалга ҳикоя қилиб берди.
Таъкидланишича, жиноятчилар муолажадан сўнг уни калтаклаб, уйларидан ҳайдаб юборишган.