Ливияда номаълум давлат самолётлари ИШИД базаларига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда гувоҳларга асосланган ҳолда Reuters нашри хабар берган.

Сирт тумани ҳудудида амалга оширилган бу ҳужумга қайси давлат авиацияси алоқадор эканини аниқлашнинг иложи бўлмаган.

Шунингдек, расмий ҳукумат ҳам бу ҳужум учун масъулиятни зиммасига олмаган.

Қайд этилишича, октябрь ойида иккинчи марта шундай ҳодиса юз бермоқда.