РИА Новостининг собиқ бош муҳаррири истеъфосини Путиннинг АҚШ таълимига “муҳаббати” билан тушунтирди

Жаҳон 30 Октябрь 2015 3604

2013 йилнинг декабрида Россия президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра РИА Новости ахборот агентлигининг бош муҳаррирлигидан озод қилинган Светлана Миронюк Forbes журналига ўз истеъфосининг сабаблари ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Унинг сўзларига қараганда, Россия президентининг маъмурияти унинг АҚШ олийгоҳларидан бирида қўшимча таълим олиш ниятини ёқламаган. Бу баҳс ўз-ўзидан Россиянинг давлат ОАВи қандай мавзуларни ёритиши лозимлиги ҳақидаги баҳсларга кўчган.

“Яъни, менга давлатга тегишли ОАВ раҳбари Америкага бориб, ғарбча таълим олмаслиги кераклигини тушунтиришди, - деб таъкидлади аёл. – Мен анча тиришқоқ давлат ишчиси эдим, мен мактаб ректорига хат ёзиб, мамлакатимизда Олимпиада бўлишини, унга тайёргарлик кўришим учун менга академик таътил берилишини сўраган эдим. Бу тақдир бўлса керак, мухлатлар бундай тўғри келиб қолишини билмаган эдим. Мен “Олимпиада тугагунига қадар менга академик таътил тақдим этишингизни сўрайман” деб ёзгандим. Бу тўғри чиқди: Олимпиада тугади – мен ўқишга қайтдим”.

Миронюк аслида 2011 йилданоқ агентликдан кетишни ўйлай бошлаганини таъкидлади. Шу билан бирга, у умуман ОАВдаги фаолиятини якунлаб, турмуш ўртоғи Сергей Зверевнинг КРОС пиар-агентлигига қайтишни ўйлаган. Лекин бундан олдин таълим олишни истаган.

Ўша йилиёқ Миронюк Чикаго университети қошидаги Chicago Booth бизнес мактабига МВАга кирган. Аммо олийгоҳда ўтказилган биринчи семестрдан сўнг президент маъмурияти унга “аҳмоқгарчиликни йиғиштириб”, ўқишни ташлашни “тавсия” қилган.

Миронюк унинг истеъфосига “ГазПром Медиа” бошқарув раиси Михаил Лесин буюртма берганини интервью чоғида таъкидлаб ўтди.

“Айнан у билан баҳсда мен давлат ОАВида “давлат манфаатлари” нима эканлиги масаласида тортишиб қолдим”, - тан олди журналист.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил декабрида Миронюк “Эхо Москвы” радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктов билан ихтилофдан сўнг истеъфога чиққани айтилган эди.

“Мен бошқа ҳеч қачон давлат учун ишламаслигимни аниқ биламан, шу билан бирга, қалбимда давлат одами бўлиб қолавераман. Мен унга ишонмай қўйдим, ва ўзимни бошқа унга ишонмайман”, - деб ёзган эди ўшанда аёл.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар