Қўшиқчи Рианна франциялик режиссёр Люк Бессоннинг янги “Валериан ва минг шаҳар сайёраси” фильмида бош роллардан бирини ижро этади, деб хабар бермоқда NME. Картинада, шунингдек, Кара Делевинь, Дейн ДеХаан ва Клайв Оуэн каби актёрлар роль ижро этишади.

“Рианна “Валериан"да ва унга катта роль берилган! Мен бундан ҳайратдаман!” — деб ёзади Бессон Instagram да.

Картинани суратга олиш ишлари шу йилда бошланади, унинг премьерасини 2017 йилнинг 21 июлида этиб белгилашган. Бессоннинг янги фильми 1967 йилдан 2010 йилга қадар нашр этилган Valérian et Laureline француз комикси асосида суратга олинади. Комикс воқеалари XXVIII асрда бўлиб ўтади.

2007-2008 йилларда Валериан ва Лорелин ҳақдаги комикс асосида француз-япон ижодкорлиги ҳамкорлигида мультфильм суратга олинган.