Роналдунинг дўсти: Роналду Англияга қайтишни истайди

Спорт 30 Октябрь 2015 2503

"Реал" жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Англияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда футболчининг дўсти Жозе Семедуга асосланиб, Talksport хабар тарқатган.

"У Мадридда жуда бахтиёр. Лекин у инглиз футболини ва англияликларни ёқтиради. У фаолияти охиригача Испанияда қолмоқчи эмас. Унга қолса, "Реал" билан биргаликда АПЛда қатнашишни истайди. Бунинг иложи йўқ экан, у Англияга қайтади", деди Семеду.

Маълумот учун, 30 ёшли Семедунинг ўзи чемпионшип вакили "Шеффилд Уэнсдей"да ўйнайди. У ўз вақтида Роналду билан бирга "Спортинг" сафида бўлганди.

Сентябрь ойида Роналду "Реал"ни тарк этиш ниятида экани, унинг "МЮ"га ёки "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Маълумот учун, футболчининг "Реал" билан шартномаси 2018 йилгача тузилган. У "Реал" сафига 2009 йилда "МЮ"дан 96 млн евро эвазига келиб қўшилган, унгача Англияда 6 йил давомида фаолият кўрсатганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47318 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7590 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18779 Ўзбекистон
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 110 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 238 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 659 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 446 Жаҳон
Қуёшдан ҳимояловчи энг қимматбаҳо 10 кўзойнак
18:35 1817 Lifestyle
Ўқитувчиларни коллежларга танлаб олиш учун 45 кун талаб этилади
Филиппинда мусулмон киши 70 насронийни ўлимдан қутқариб қолган
18:25 1216 Жамият
Кўпроқ янгиликлар