Украинанинг Roshen қандолатчилик компанияси ўз маҳсулотининг сертификат берилиши билан боғлиқ муаммолар сабабли Европа Иттифоқи давлатларига экспорти билан муаммолар юзага келгани тан олди, деб маълум қилинди 30 октябрда компания берган хабарда.

29 октябрда Украинанинг “Европейская правда” интернет-нашри Украинанинг евроинтеграция масалалари бўйича аграр сиёсати вазири ўринбосари Владислава Рутицкаяга иқтибос келтирган ҳолда Украинада ишлаб чиқарилган, таркибида ёнғоқ бўлган қандолатчилик маҳсулотларининг Европа Иттифоқига экспортида муаммолар юзага келганини маълум қилганди. Гап жумладан Roshen компанияси ҳақида ҳам кетган. Компания ўша куннинг ўзидаёқ ўз маҳсулотларининг Европага экспорти тақиқлангани ҳақидаги хабарни инкор этди.

Бироқ компания 30 октябрда эскпорт борасида ҳақиқатан ҳам қийинчиликлар юзага келганини тан олган.

Корпорациянинг тушунтиришича, Украинада ҳанузгача украин маҳсулотлари, шу жумладан таркибида ёнғоқ ва ерёнғоқ 20 фоиздан кўпроқни ташкил қилган қандолатчилик маҳсулотлари экспортининг махсус шартлари билан боғлиқ бўлган муаммо ечилмаган.

ЕИнинг техник тартиб-қоидаларига кўра, таркибида 20 фоиздан кўпроқ ёнғоқ ва ерёнғоқ бўлган импорт қилинаётган маҳсулот партияси техник қоидаларга кўра ўрнатилган шаклдаги санитар гувоҳномага эга бўлиши керак. Бу гувоҳнома маҳсулотни ишлаб чиқарувчи давлатнинг масъул ташкилоти томонидан берилиши лозим.