Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев МДҲ давлатлари ҳудудларида АҚШга тегишли ҳарбий йўналишдаги биологик қурол яратиш лабораториялари фаолият юритишини маълум қилди.

“Бошқа муаммолар ҳам бор, булардан бири ҳарбий йўналишдаги биологик қурол яратишдир. Бунинг учун катта маблағлар ажратилади. Бу маблағлар 10 млрдлаб долларни ташкил қилади. Шу билан бирга АҚШга қарашли ва у томонидан бошқариладиган лабораториялар сони 20 баробарга ошиб кетди. Шу жумладан, МДҲ давлатлари ҳудудларида АҚШга қарашли тузилмалар томонидан бошқариладиган бир қатор лабораториялар ишлаган ва ҳозир ҳам ишламоқда”, деб айтди Патрушев.

Патрушевнинг таъкидлашича, АҚШ 2028 йилгача кимёвий қуролини йўқ қилишни мўлжалламоқда. Дастлаб АҚШ буни Россия каби 2020 йилгача амалга ошириши режалаштирилган эди.