Россиянинг Ханти-Мансийск округидаги Сургут шаҳрида аҳолида байрамона кайфиятни уйғотиш мақсадида октябрь ойининг сўнгги куниданоқ сунъий арча ўрнатиш ишлари бошланди.

Арча Сургут давлат университети ёнидаги майдонга ўрнатилмоқда. Шаҳар маъмурияти бунга изоҳ берар экан: “Бизда қиш эрта бошланди, қор сентябрдаёқ ёғди ва ҳаво кўпинча булутли бўлади, шу туфайли биз аҳолида байрам кайфиятни аввалдан уйғотишга қарор қилдик”, - деди.

Шаҳар бўйича жами 6та арча ўрнатилиши ва барча майдонларда муз шаҳарчалар қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, режа бўйича барча шаҳар арчалари 1 декабргача тайёр бўлиши кераклиги айтилган.