Сандра Буллок «Оушеннинг ўн бир дўсти» кинокартинасининг «аёлча» талқинида бош ролни ижро этади, дея хабар бермоқда The Guardian.

Манбанинг ёзишича, фильмнинг ремейк талқинида барча эркак образлар аёллар билан алмаштирилади. 2001 йилда ишланган фильмда бош роллардан бирини ижро этган Жорж Клуни янги лойиҳада продюсер сифатида ишлайди.

Фильмга «Голодных игр» фильми режиссёри Гэри Росс режиссёрлик қилиши кутилмоқда. Шунингдек фильмнинг янгиланган талқини устида Стивен Содерберг ҳам ишлаши кўзда тутилган.

«Оушен ўн бир дўсти» картинаси Льюис Майлстоун томонидан биринчи марта 1960 йилда катта экранларга чиқарилган. Унда ўн бир нафақадагилар Лас-Вегасдаги бешта казинони ўмаришга ҳаракат қилишади. Унда Фрэнк Синатра, Дин Мартин, Жош Говард рол ижро этишганди.