Шереметьево аэропортида қолаётган суриялик қочқинларга Россияда бошпана берилиши мумкин

Жаҳон 30 Октябрь 2015 1382

Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида бир ойдан кўпроқ яшаётган суриялик қочқинлар оиласи Россияда вақтинчалик бошпана олиши мумкин, деб хабар бермоқда Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановскийга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида бўлган суриялик фуқаролар билан боғлиқ вазият назоратимизда турибди. Айни пайтда улар томонидан қалбаки ҳужжатлар бўйича Россия давлат чегарасининг ноқонуний кесиб ўтилиши бўйича жиноий иш олиб борилмоқда”, деб айтди Ромодановский.

Федерал миграция хизмати раҳбари суд қарори чиқарилганда, миграция хизмати сурияликларга Россия ҳудудида бошпана тақдим қилиниши масаласини такроран кўриб чиқилишини айтди.

Кўпроқ янгиликлар