Навоий маданият ва санъат коллежида “Тинчликни сақлаш – долзарб вазифа” мавзуида семинар ўтказилди, деб хабар беради “Знамя дружбы” газетаси. Тадбир ташкилотчилари МХХ вилоят бошқармаси, ИИБ, Республика маънавият тарғиботи маркази, вилоят ҳокимияти ва “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши бўлди.

Тадбирда чиқиш қилган мутахассислар иштирокчиларни Ўзбекистонда наркомания, халқаро террорчилик ва диний экстремизмга қарши кураш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан атрофлича таништириб чиқдилар.

Бундан ташқари, Афғонистон, Сурия сингари мамлакатлардаги тўқнашувларда иштирок этиб, сўнг қочишга мажбур бўлган айрим экстремистлар Ўзбекистон ҳудудига кириб, бу ерда яширинишга уринаётгани таъкидланди. Уларни чегарадан ўтказиб қўядиган одамлар эса арзимаган пул эвазига бутун мамлакат хавфсизлигини таҳдид остига қўяётгани айтиб ўтилди.
Семинар якунида “Тинч чегара” номли видеоролик намойиш этилди.